IQBOL

IQBOL

Share

Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from IQBOL, Digital creator, Фергана, Fergana.

11/07/2023

КЎЗИ ОЧ, НАФСИ ҲАКАЛАК МИЛЛАТ...

Пост аввалида гапларим ҳаммага таалуқли эмаслигини алоҳида таъкидламоқчиман.

Кузатувларим шуни кўрсатмоқдаки, давлат томонидан камбағалликни қисқартириш, аҳолини турмуш даражасини яхшилаш уй-жой билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар, "Аёллар", "Ёшлар", "Меҳр" ва шу каби ижтимоий дафтарлар ташкил этилиб, давлат аҳолини кам таъминланган қатламини ҳимоя қилиш, уларни оёққа туришлари учун кўмаклаша бошлади.

Кимгадир тикув машинаси, кимгадир мотороллер, кимгадир автотранспорт ювиш ускунаси, мини мотокультиватор ва ҳоказолар субсидия асосида мутлақо бепул берила бошлади.

Сектор раҳбарларининг сайёр қабулларида оддий фақирларнинг эмас муттаҳам, жиракиларнинг масаласи жойида ҳал қилиниши ҳам одат тусига кирди.

Мен кўпига гувоҳман, аслида икки қаватли иморати, камида нексияси бор ўзига тўқ инсонлар уялмай сайёр қабуллар остонасига ётиб олишди.

Мен бечараман, шунинг учун менга текинга квартира олиб берасан, мен ёлғиз онаман менга ер берасан, мен пес моховман менга тикув мошина берасан ва ҳоказолар урчиб кетди.

Ҳақиқий муҳтожлар қолиб, муттаҳам, шантажчи, ёзаман деб қўрқитувчи ватандошлар қавми шаклланди.
Ёлғиз она эканлигинг давлатни айби эмас (илгари аёллар бу мақомдан уялишар эди, энди эса бу фахр)

Худодан, бировни ҳаққини ейишдан қўрқмай қўйдик.

Бу тоифа инсонлар текин луқма учун ҳар қандай жирканчликдан тап тортмай қўйишди.

Давлатнинг ёрдами эгасига эмас, шу каби муттаҳам, иғвогарларга етиб боряпти.

09/07/2023

Одам нархи арзонлашгандай, бу дунёнинг бозорларида...

Want your business to be the top-listed Media Company in Fergana?
Click here to claim your Sponsored Listing.

Category

Website

Address


Фергана
Fergana