Alhidoya.uz
Farg'ona viloyat vakilligining
www.Alhidoya.uz sayti rasmiy sahifasi
02/06/2026
Имом-хатиблар Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан танишдилар
Ўзбекистонда барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази нафақат мамлакатимиз, балки бутун мусулмон олами ва халқаро жамоатчилик эътиборини қозонаётган ноёб илмий-маърифий масканлардан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда мазкур марказга юртимизнинг турли ҳудудларидан ҳамда хорижий давлатлардан ташриф буюраётган меҳмонлар сони тобора ортиб бормоқда. Марказда яратилган замонавий шарт-шароитлар, бой экспозициялар, нодир қўлёзмалар ва илмий мерос намуналари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Айниқса, Қуръони карим зали, Ислом тамаддуни ривожига улкан ҳисса қўшган юртдош алломаларимизнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумотлар ташриф буюрувчиларда чуқур таассурот қолдирмоқда.
Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида мамлакатимизда фаолият олиб бораётган имом-хатибларнинг Ислом цивилизацияси маркази билан яқиндан танишишлари юзасидан алоҳида режа ишлаб чиқилган. Ушбу режа асосида жойларда хизмат қилаётган диний соҳа ходимлари марказ фаолияти, унда амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ҳамда экспозициялар билан бевосита танишиб бормоқдалар.
Ана шу ташрифлар доирасида бугун Фарғона вилоятининг Қува, Тошлоқ, Риштон ва Фурқат туманлари имом-хатиблари Ислом цивилизацияси марказида бўлдилар. Ташриф давомида улар марказдаги тарихий экспонатлар, замонавий мультимедиа лойиҳалари, буюк аждодларимиз ҳаёти ва меросига бағишланган бўлимлар ҳамда марказнинг асосий фаолият йўналишлари билан яқиндан танишдилар.
Имом-хатиблар марказда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар юртимизда маърифий ислом ғояларини тарғиб қилиш, ёш авлодни миллий ва диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда халқимизнинг бой илмий меросини кенг жамоатчиликка етказишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.
Белгиланган режага мувофиқ, Фарғона вилоятининг бошқа шаҳар ва туманларида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг ҳам Ислом цивилизацияси марказига ташрифлари босқичма-босқич давом эттирилади. Бу эса диний соҳа вакилларининг илмий-маърифий салоҳиятини янада ошириш, уларнинг маънавий-маърифий фаолияти самарадорлигини кучайтиришга хизмат қилади.
Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
https://alhidoya.uz/yangiliklar/imom-xatiblar-islom-sivilizatsiyasi-markazi-faoliyati-bilan-tanishdilar/
02/06/2026
“Ҳаж – 2026” мавсуми тарихий натижа ва муваффақиятларга бой бўлди
30 май куни “Ҳаж – 2026” мавсуми Ишчи гуруҳи раҳбари – Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, шифокорлар жамоаси етакчиси Алишер Саатов иштирокида ҳаж ибодати муваффақиятли амалга оширилгани юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда соҳа раҳбарлари ўзбекистонлик зиёратчиларнинг ҳаж амаллари ташкилий ва шаръий жиҳатдан жуда чиройли адо этилганини билдириб, Мино, Арафот, Муздалифа, Жамаротдаги ибодатлар ва қурбонликлар ўз вақтида сифатли ҳамда манбаларда белгиланган тартибда бажарилганини алоҳида таъкидладилар. Бунинг учун тинимсиз меҳнат қилган ишчи гуруҳи, мингбошилар, элликбошилар, шифокорлар ва ошпазлар жамоаларига алоҳида миннатдорлик изҳор этдилар.
Шунингдек, ҳаж мавсуми давомида юртимиз ҳожилари Давлатимиз Раҳбарининг бевосита кўмакларини, беқиёс ғамхўрликларини ҳис қилиб турганлари, улар учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилганини алоҳида қайд этдилар.
Айниқса, Президентимизнинг ҳожилар ҳолидан хабардор бўлиб турганлари, қўнғироқ қилганлари, Қурбон ҳайити билан бутун халқимизни қутлагани барча юртдошларимиз қатори ҳаж сафарида юрган ҳамюртларимизни ҳам ниҳоятда қувонтиргани алоҳида таъкидланди.
Йиғилишда таъкидланганидек, “Ҳаж – 2026” мавсуми тарихий натижа ва улкан муваффақиятларга бой бўлгани эътироф этилди.
Зиёратчилар муқаддас манзилларда тоат-ибодатларини рисоладагидек бажариб, хатми Қуръонлар қилдилар, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги ва Давлатимиз Раҳбари ҳаққига самимий дуолар қилдилар.
https://alhidoya.uz/yangiliklar/haj-2026-mavsumi-tarixiy-natija-va-muvaffaqiyatlarga-boy-buldi/
Click here to claim your Sponsored Listing.