JIZZAXCITY.uz

JIZZAXCITY.uz

Share

Jizzaxcity.uz - Жиззах янгиликлари портали

17/04/2025

💸 Курсни ким белгилайди? Доллар, крипто ва миллий валюта чорраҳасидаги Ўзбекистон

🇺🇸 Бир доллар — бир дунё замонаси тугаяптими?

Ўзбекистонда нархлар, орзулар ва ҳатто кайфият доллар курсига боғлиқ. Аммо энди бозорда янги рақиб бор — криптовалюта. У ҳали банкда сотилмайди, лекин "ишлаяпти".

🔁 Биз крипто ва доллар ўртасидаги валюта урушининг бошида турибмизми?

Батафсил: 👉 [Мақолани ўқиш] (https://sangzor.uz/23724-kursni-kim-belgilajdi-kriptovaljuta-dollarlashuv-va-valjuta-tanlovi-chorraasidagi-zbekiston.html)

10/04/2025

**Арнасойда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот!**

Кичик ва ўрта бизнес вакиллари солиқ органлари масъуллари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиб, фаолиятларидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишди.

✅ 19-март куни Президент раҳбарлигида ўтказилган йиғилишдаги устувор вазифалар асосида ташкил этилган тадбир
✅ Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни камайтириш
✅ ЯНГИ — Кичик ва ўрта бизнес учун 3 йиллик **норматив мораторий!**

Батафсил 👉 jizzaxcity.uz https://jizzaxcity.uz/2025/04/10/arnasoyda-kichik-va-rta-biznes-vakillari-ishtirokida-ochi-muloot-blib-tdi.html

#Арнасой #Тадбиркорлик #Мулоқот #Солиқ #Бизнес2025 #Жиззах

30/10/2024

Юқори солиқ ва божлар Ўзбекистонда автобозорнинг ривожланишини чекламоқда — KPMG » SANGZOR.uz - Jizzax axborot portali

KPMG Uzbekistan автобозор таҳлили ва автомобиль нархини белгиловчи омилларни тақдим этди. Божлар «иномарка»лар нархининг 70% ва ундан кўпроғини ташкил этаётган бўлиши мумкин. Бозор ривожланишидаги тўсиқлар мураккаб сертификатлаш талаблари ва ёнилғи билан боғлиқ муаммоларни ҳам ўз ичига олади.
Юқори солиқ ва божлар Ўзбекистонда автомобиль бозорининг ривожланишини секинлаштирмоқда. Бу ҳақда KPMG Uzbekistan халқаро аудит компанияси ҳисоботида айтилади.

Тадқиқотда автомобиль бозорини ривожлантиришнинг асосий омиллари сифатида иқтисодий ўсиш ва аҳоли даромадларининг ошиши, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, жумладан, янги заводларни (BYD, Exceed, Hyundai) ишга тушириш, ҚҚС ва акциз солиғи бўйича имтиёзлар кўринишидаги давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кўрсатилган.

Батафсил (https://sangzor.uz/22744-juori-soli-va-bozhlar-zbekistonda-avtobozorning-rivozhlanishini-cheklamoda-kpmg.html)

30/10/2024

Исроилнинг 5-Бош вазири Голда Меир шундай васият қолдирган экан

"... Агар Сиз ўғил-қизлари унга доимо қайтадиган, аҳолиси ундан фақат таътил мавсумидагина четга чиқадиган, унинг ҳудудида келажак учун қўрқув ҳисси бўлмайдиган Ватан қурмоқчи экансиз, қуйидаги икки қадамни қўйинг:
1. Коррупцияни ватанга хоинликка, коррупционерни эса энг ашаддий сотқинга тенглаштиринг.
2. Ҳарбийлар, ўқитувчилар ва шифокорларни энг катта маош тўланадиган касб эгаларига айлантиринг.
Энг муҳими, меҳнат қилинг, меҳнат қилинг ва меҳнат қилинг. Негаки, Сизни ўзингиздан бошқа ҳеч ким ҳимоя қилмайди, боқмайди. Сизнинг Ватан ўзингиздан бошқага керак эмас. Агар, ана шу айтганларим оддий сўз ва шиор бўлиб қолмасдан, турмуш тарзингизга айланса, Сиз ўз мақсадингизга эришган бўласиз."

Want your business to be the top-listed Media Company in Jizzakh?
Click here to claim your Sponsored Listing.

Address


Jizzakh
131100