Faxriylar Futboli
FAXRIYLAR FUTBOLI
🏆Бирлашма кубоги 2024
06/04/2024
🌏 -БАА/Дубай, 01-03 апрель
2024-йил
🔥 Қуйидаги веб сайт,телеграм каналларимиз орқали Дубайда бўлиб ўтган халқаро конференция давомидаги расмий ва норасмий учрашувлар, йиғилиш ва тадбирлар ҳамда ташкилотчилар томонидан ташкил этилган БАА/ДУБАЙ бўйлаб саёҳатлар жараёнидан олинган видеолавҳалар ва фотосуратлар билан танишишингиз мумкин;
👇👇👇👇
📝 https://inter-sport.uz/ru/
➡️ https://t.me/faxriylar_futboli
20/03/2024
Каналимиз номидан барча юртдошларимизни 🌈 Наврўзи айём билан чин юракдан муборакбод этамиз. Байрам шукуҳи кезиб юрган ушбу нурли лаҳзаларда барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат, қилаётган эзгу ишларингизга файзу барокат тилаймиз.
Наврўз – кириб келаётган йил боши илоҳим юртимизга қут-барака, халқимизга тинчлик, хотиржамлик ва фаровон ҳаёт олиб келсин!
Yangiliklarni kuzatib boring:
👇👇👇👇
📝 https://inter-sport.uz/ru/
➡️ https://t.me/faxriylar_futboli
13/03/2024
#Диққат #Хушхабар
⚽️ Фахрийлар Олий лигасига 2024-йилги мавсумдан "INTER-SPORT-PRO" МЧЖ ҳомийлик қилади!
Эслатиб ўтамиз‼️
✅ Фахрийлар Олий лигаси Ўзбекистон "VETERAN" Жангчи-фахрийлар Бирлашмаси, Спорт вазирлиги, Қуролли кучлар фахрийлари кенгашлари, ЎФА фахрийлар кенгаши хамкорлик дастури асосида, соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш, оммавий спортни янада ривожлантириш ҳамда фахрийларимизни доимий спортга жалб қилиш мақсадида 2022-йилдан фахрийлар ўртасида футбол мусобақалари ўтказиб келмоқда. Қисқа вақт давомида ҳамкор ташкилот ва вазирликлар билан биргаликда фахрийлар ўртасидаги республика мусобақаларидан ташқари, халқаро футбол турнирларида хам муносиб қатнашиб, юқори натижаларни қўлга киритган.
🔥Қуйидаги канали(веб-сайт)миз орқали "INTER-SPORT-PRO" МЧЖ фаолияти билан танишиб чиқишингиз мумкин 👇👇👇
📝https://inter-sport.uz/ru/
Yangiliklarni kuzatib boring:
👇👇👇
➡️ https://t.me/faxriylar_futboli
11/03/2024
🏆 ФАХРИЙЛАР ФУТБОЛ ТУРНИРИДА ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ!
✅ Йил бошидан 👉Ўзбекистон "VETERAN" Жангчи-фахрийлар Бирлашмаси, Мудофаа вазирлиги марказий фахрийлар кенгаши, Учтепа тумани хокимлиги,"INTER-SPORT-PRO" МЧЖ, Фахрийлар Олий лигаси ҳамкорлигида ўтказилиб келинаётган 🇺🇿 Ўзбекистон "VETERAN" Жангчи-фахрийлари Бирлашмаси ташкил топганлигининг 30 йиллигига бағишланган "Бирлашма Учтепа кенгаши кубоги" 🏆 футбол мусобақаси ўз якунига етди.
10-март куни пойтахтимизда ўтказилган финал ўчрашувлари хеч бир жамоа учун осон кечмади.
" Кумуш плей-офф" 🏆ғолиблиги учун майдонга тушишган Юнусобод-Авиатор баҳсида, ўз вақтида Осиёнинг икки карра энг яхши уйинчиси ҳисобланган Сервер Жепаровнинг ягона голи ҳисобига Авиатор фахрийлар футбол жамоаси ғолибликни қўлга киритишган бўлса, иккинчи финал "Олтин плей-офф" бош соврини учун курашда мусобақа мезбони Учтепа тумани "Veteran" Бирлашмаси "Ватанпарвар" жамоаси, Спорт вазирлигининг "Sport siti" жамоасига қарши майдонга чиқишди. Муросасиз кечган баҳсда "Ватанпарвар" жамоасидан, профессионал фаолиятида футбол
мухлислари қалбидан жой олган Жафар Ирисметов дастлаб ҳисобни очган бўлса, "Sport siti" хужумчиси Нуриддин Бобоев ҳисобни тенглаштирди. Асосий вақтлар 1-1 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. Пенальтилар сериясида Спорт вазирлиги дарвозабони икки бора рақиб уйинчиларини ранжитиб, жамоасини бош совринни қўлга киритишида асосий роль уйнади.
"Кумуш плей-офф" 3-ўрин учун
финал
Лочин - 🥉 CHNT
(O‘z karantin agentlik) (NURA group)
2 6
🥇 Финал
Юнусобод - Авиатор 🏆
(Юнусобод т) (Тошкент вилояти)
0 1
"Олтин плей-офф" 3-ўрин учун
финал
Челси. - Адреналин 🥉
(Тошкент вил) (Республика тез
тиббий ёрдам
маркази)
0 3
🏆 Финал
Ватанпарвар - Sport siti 🥇
(Учтепа тумани) (Спорт
вазирлиги)
1 - 1
(Пенальтилар серияси 5 : 6)
Ҳакамлар гуруҳи:
Шамсипов Бахтиёр
Мухторов Зокир
Исаева Диана
🔥 Ғолибларни тақдирлашда; Учтепа тумани хокими ўринбосари
О. М. Рахмонбердиев.
Ўзбекистон "VETERAN" Жангчи-фахрийлар ва ногиронлари Бирлашмаси,Учтепа кенгаши раиси
М. С.Садиқов.
"INTER-SPORT-PRO" МЧЖ раҳбарияти, Фахрийлар Олий лигаси масъуллари,мудофаа вазирлиги фахрийлари ҳамда Учтепа тумани жангчи-фахрийлари иштирок этишди.
🔥Қуйидаги каналимиз(veb sayt) орқали Фахрийлар олий лигасида кутилаётган янгиликлар, ўзгаришлар хақида маьлумотлар оласиз; 👇👇
📝 https://inter-sport.uz/ru/
Yangiliklarni kuzatib boring:
👇👇👇👇
➡️ https://t.me/faxriylar_futboli
Category
Website
Address
Tashkent
10001
Alerts
Be the first to know and let us send you an email when Faxriylar Futboli posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.