IBAC
Аудиторская организация INTERNATIONAL BUSINESS AUDIT CONSULTING
22/05/2026
Тиббиёт соҳаси учун янги солиқ имтиёзлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 74-сонли фармойиши билан тиббиёт ташкилотлари ва барча иш берувчилар учун муҳим имтиёзлар белгиланди.
Янги тартиб ихтиёрий тиббий суғурта (ИТС) тизимини молиявий рағбатлантиради. Бундан уч томон ҳам манфаатдор:
Иш берувчи: Солиқ чегирмасига эга бўлади ва харажатларини камайтиради.
Суғурта компанияси: Мижозлари кўпаяди.
Тиббиёт ташкилотлари: Тўлови кафолатланган беморлар оқимига эга бўлади.
Асосий ўзгаришлар:
1. Ходимларни суғурталашда фойда солиғи имтиёзи
Бу имтиёз нафақат клиникаларга, балки барча соҳадаги ташкилотларга тегишли.
2026 йил 1 июлдан: Ходим ва унинг оиласи учун ИТС бадаллари (ҳар бир суғурталанган шахс учун йилига 10 млн сўмгача) фойда солиғи базасидан чегирилади.
2. Хорижий мутахассислар учун енгилликлар
Тиббиёт ташкилотларига жалб қилинган чет эллик шифокорлар, техник мутхассислар ва менежерлар учун:
Ижтимоий солиқ: 2029 йилгача 12% эмас, балки 1% қилиб белгиланди.
Мамлакатда ишлаш ҳуқуқи: Тасдиқнома бериш йиғими БҲМнинг 1 бараваригача туширилди.
3. Божхона имтиёзлари
2026 йил 1 июндан 2029 йилгача тиббиёт ташкилотлари қуйидагиларни импорт божисиз олиб кириши мумкин:
Тиббий ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва сарф материаллари;
«А» тоифадаги янги тез тиббий ёрдам машиналари.
4. Янги клиникалар қуриш учун молиявий кўмак:
Ҳудудларда юқори технологияли клиникалар қурувчи тадбиркорлар учун 200 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилди:
Лойиҳа лимити: 10 млн долларгача.
Муддати: 10 йил (3 йиллик имтиёзли давр билан).
Ставка: МБ асосий ставкаси + 3%.
Давлат кўмаги: Кредит бўйича асосий ставканинг 50 фоизи компенсация қилинади ва коммуникация (свет, газ, сув, йўл) тармоқларига улаш бепул таъминланади.
Қурилган клиникалар иш бошлаганидан сўнг 3 йил ичида миллий ёки халқаро аккредитациядан ўтиши шарт.
Муҳим: Ушбу имтиёзлар Солиқ кодексининг 483-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилганидан сўнг тўлиқ кучга киради. Ҳозир Фармон даражасида тасдиқланган.
18/05/2026
Эҳтиёт қисмлар - IAS 2 ми ёки IAS 16 ми?
Асосий воситалар билан боғлиқ энг катта муаммолардан бири - эҳтиёт қисмларни қандай ҳисобга олиш.
МҲХС (IFRS) стандартлари бу мавзуда деярли жим - ёриқнома жуда чекланган ва компаниялар кўпроқ ўз ҳукмига (профессионал мулоҳаза) таянишга мажбур.
Асосий савол: Эҳтиёт қисмлар IAS 2 бўйича товар-моддий захирасими ёки IAS 16 бўйича асосий воситами?
Кўп ҳолларда улар захира ҳисобланади.
Лекин IAS 16.8 бўйича эҳтиёт қисмлар асосий восита таърифига жавоб берса - асосий восита сифатида тан олинади. Буни аниқлашда икки мезон муҳим: эҳтиёт қисмнинг мақсади - яъни у ишлаб чиқариш жараёнида сарфланадими ёки қайта сотиш учун сақланадими - ва фойдаланиш муддати бир даврдан ошиши.
Материаллик ва ҳисоб бирлиги ҳам рол ўйнайди. IAS 16.9 бўйича компания активни алоҳида ёки гуруҳ сифатида баҳолашни ўзи белгилайди. Масалан, индивидуал қиймати паст бўлган минглаб майда асбоблар — ҳар бирини алоҳида кузатиш амалий имконсиз.
Лекин уларнинг жами қиймати муҳим бўлса, уларни битта асосий восита гуруҳи сифатида ҳисобга олиш ҳам мумкин.
Минимал захира даражаси ҳам эътиборга олинади. Бази саноат обектларида асосий қурилманинг ишлаши учун маълум миқдордаги материал доимо мавжуд бўлиши шарт.
Бундай материал асосий воситадан ажратиб бўлмайди - демак у асосий восита ҳисобланади.
Амортизация масаласида эса IAS 16.55 фақат фойдаланиш учун тайёр бўлганда бошланади.
Амалда - эҳтиёт қисм исталган пайт дарҳол ишга туширилиши зарур бўлса омборданоқ, маълум вақтдан кейин ўрнатилиши аниқ бўлса - ўрнатилган кундан амортизация бошланади.
06/05/2026
Солиқ тўловчининг шикоят қилиш ҳуқуқи
Солиқ тўловчи сифатида ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш механизмини тушуниш, молиявий хавфсизликнинг муҳим элементидир.
Амалдаги тартибга кўра, агар солиқ органининг қарори ёки мансабдор шахснинг ҳаракати ҳуқуқларингизни бузган деб ҳисобласангиз, сизда иккита йўл бор, юқори турувчи органга ёки тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш.
Энг муҳим жиҳати, шикоят берилганда, низоли қарор бўйича ҳаракатлар якуний тўхтамга келингунга қадар тўхтатиб турилади.
Бу тадбиркор учун қўшимча вақт ва ресурс имкониятини беради.
Жараённинг асосий муддатлари:
1. Шикоят ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан бошлаб 1 ой ичида берилиши лозим.
2. Юқори турувчи орган шикоятни солиқ аудити бўйича 1 ой, бошқа турдаги низолар бўйича 15 кун ичида кўриб чиқиши шарт.
3. Қабул қилинган қарор 3 кун ичида солиқ тўловчига етказилади.
Шуни ёдда тутиш керакки, Давлат солиқ қўмитасининг ўз қарорлари устидан фақат суд тартибида шикоят қилиш мумкин.
Тизимли ёндашув ва муддатларга риоя қилиш, давлат билан мулоқотда мувозанатни сақлаш ва қонуний манфаатларни таъминлашнинг асосидир.
Click here to claim your Sponsored Listing.
Category
Contact the organization
Telephone
Website
Address
Урикзар, дом 7
Tashkent
Opening Hours
| Monday | 09:00 - 06:00 |
| Tuesday | 09:00 - 06:00 |
| Wednesday | 09:00 - 06:00 |
| Thursday | 09:00 - 06:00 |
| Friday | 09:00 - 06:00 |