U24.uz

U24.uz

Share

u24.uz Ахборот таҳлил сайтининг расмий саҳифаси

15/09/2020

Вой-додддд! Ё тушиб кетди, ёки урилиб кетди. Қай бири бўлса ҳам ачинарли🥺😭

Видео
https://t.me/joinchat/AAAAAE8VgusaYdV5VxG7oQ

12/06/2020

Карантин даврида буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилиши хавфли эмасми?
Саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов жавоб берди:
"Буюм бозорлари ҳар куни иш бошлашидан олдин ва иш вақти тугаганидан сўнг дезинфекция қилинади;
кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозланади;
харидорлар тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши, ижтимоий масофани сақлаши шарт;
тана ҳарорати 37 С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган харидорлар бозорга киритилмайди (ушбу фуқароларни алоҳидаланади ва 103 рақами орқали тез тиббий ёрдамга мурожаат этилади)", дейди Ботир Қурбонов.

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAE8VgusaYdV5VxG7oQ

12/06/2020

Хоразмда бир гуруҳ аёллар томонидан таҳқирланган қиз воқеасига расман изоҳ берилди

Қайд этилишича, 9 июнь куни тахминан соат 22:40 да Қўшкўпир тумани “Иттифоқ” маҳалласида яшовчи 20 ёшли Ҳ.О. дугоналари Д.А., Л.М., М.М., Д.К. билан биргаликда яшаш уйига келаётган бўлган. Шу вақтда олдидан 31 ёшли С.Д. бошқарувидаги Nexia русумли автомашина келиб тўхтаган ва ундан шу маҳаллада яшовчи К.Д., Р.Д, ва О.Д. тушиб, “Сен нима учун ўғлим ва келинимни турмушини бузиб, бузғунчилик қилиб юрибсан” деб ҳар хил сўзлар билан ҳақорат қилиб, уриб тан жароҳати етказган. Бу ҳолатни шу ерда бўлган С.Д. ўзининг уяли телефон аппаратига видеотасвирга олиб турган.
Суриштирув давомида Х.О. шу маҳаллада яшовчи К.Д.нинг ўғли С.Д. билан 2016 йилдан буён яшаб келаётганлиги, ҳозирда бир нафар фарзанди борлиги аниқланган.
Суд тиббий экспертиза хулосасида Х.О. чап билак, чап-ўнг елка, болдир, чап сон ва кўкрак қафасини қонталашлари бўлиб, енгил тан жароҳати олганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Қўшкўпир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAE8VgusaYdV5VxG7oQ

"Avto 60 oy" МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан бўлган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди 02/06/2020

"Avto 60 oy" МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан бўлган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди

Жиноят иши бўйича “AVTO OLTMISH OY” МЧЖ бош офисдан олинган бухгалтерия ҳужжатларидаги маълумотлар бўйича 19.344 дан ортиқ шахслардан шартномалар тузганлиги аниқланган ва ушбу шартномалар жиноят ишига қўшилган…
Батафсил...
👉 https://u24.uz/uz/avto-60-oy-mchzh-mansabdor-shahslariga-nisbatan-bulgan-zhinoyat-ishi-buyicha-tergov-kharakatlari-yakunlandi

U24.uz расмий канали 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE8VgusaYdV5VxG7oQ

"Avto 60 oy" МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан бўлган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди "Avto 60 oy" МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан бўлган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди

Want your business to be the top-listed Media Company in Tashkent?
Click here to claim your Sponsored Listing.

Telephone

Address


Узбекистан
Tashkent